in

Тошкент ва Тянтсзин уй-жой коммунал хизматлари соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон — Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаги Тошкент шаҳри делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Тянсзин шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Тянсзин шаҳри вакиллари билан музокаралар ўтказилди. Унда томонлар шаҳар хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини, хусусан, дренаж тизимларини ривожлантириш, тозалаш иншоотларини модернизация қилиш, сувни йўналтириш, тозалаш ва қайта ишлатиш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.

Икки шаҳар ўртасида амалий тажриба алмашиш, самарали муҳандислик ечимларини ўрганиш ва уларни Тошкентнинг жадал ривожланаётган шаҳар инфратузилмаси шароитида қўллаш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш, шаҳар инфратузилмаси барқарорлигини ошириш, дренаж тизимлари ва тозалаш иншоотларини модернизация қилиш, шунингдек, сувни йўналтириш, тозалаш ва қайта ишлатиш соҳасида замонавий ечимларни жорий этишга қаратилган лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишни назарда тутувчи ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди.