in

Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархи ошди

Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент ҳайвонот боғида 1 мартдан кириш чипталари нархи ошди. Қайд этилишича, коммунал хизматлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошганлиги муносабати билан Маданият вазирлигининг 2019 йил 25 февралдаги хатига ҳамда Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармасининг 2019 йил 27 февралдаги кўрсатмасига асосан, 2019 йил 1 мартдан Тошкент ҳайвонот боғи кириш чипталарининг нархи ошган.

Янги нархлар қуйидагича белгиланди:

7 ёшгача бўлган болалар учун – бепул;

7 ёшдан 16 ёшгача болалар учун – 10 000 сўм;

катталар учун – 15 000 сўм;

муддатли ҳарбий хизматдаги аскарлар учун – 10 000 сўм;

ёшга доир нафақадаги шахслар учун – 10 000 сўм;

ногиронлиги бўлган шахслар учун – бепул.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ҳайвонот боғида «Акванариум» ва «Сафари парк» ташкил қилиниши хабар берилганди.

Манба: Тошкент хайвонот боғи расмий сайти.