Тошкент, Ўзбекистон — Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қувайтнинг “Ebla international” компанияси раҳбари Ҳилал Арнаут бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Унда кино соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Вилоят раҳбари мулоқот чоғида Ўзбекистон-Қувайт ўртасидаги манфаатли ва дўстона алоқалар кўплаб соҳаларда кенгайиб бораётгани, хусусан, кино ва санъатдаги қўшма лойиҳалар бунда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
Учрашувда мазкур компания Ўзбекистоннинг бой тарихи, миллий давлатчилиги ҳақида кино ва сериаллар яратиш борасида лойиҳалар бошлаётгани, хусусан, Фарғона вилоятида ҳам кино олиш имкониятлари бўйича фикр алмашилди.