in

Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга витринали совутгичларни етказиб бериш муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон — «Ўзелтехсаноат» уюшмасида кооперация алоқаларини янада кенгайтиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда «Ўзелтехсаноат» уюшмаси масъуллари, Алкоголсиз ичимликлар ва шарбат ишлаб чиқарувчилар уюшмаси ва унга аъзо корхоналар вакиллари иштирок этдилар.

Шу билан бирга, кўплаб турдаги совутгичлар ишлаб чиқарувчи «am-Ferre", "Premier", Texnopark", "Artel" вa "Devi Tashkent" каби маҳаллий электротехника саноати корхоналари мутахассислари ҳам ушбу учрашувда қатнашдилар.

Учрашувда витринали совутгичларга бўлган ички талабни маҳаллий маҳсулотлар ҳисобига қоплаш, кооперация асосида маҳсулотларни етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Pepsi, Lipton, Coca-cola, Fanta, Dinay, Montella, Chortoq, Tropic каби кўплаб брендлар остида ишлаб чиқарилаётган ичимликларни сақлашга мўлжалланган бир неча турдаги витринали совутгичлар билан таъминлаш бўйича фикрлар алмашилди

Ушбу турдаги маҳсулотларга эҳтиёжи бўлган ичимлик ишлаб чиқарувчи корхоналардан мазкур маҳсулотга оид техник талабларни олишга келишилди.

Томонлар ҳамкорликдан ўзаро манфаатдор эканликларини, бу борада биргаликда иш олиб боришларини таъкидладилар.

Импортни оптимизация қилиш, маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича уюшма ва аъзо корхоналар томонидан олиб борилаётган бу каби ишлар муҳим аҳамият касб этади.