in

Алюминий симлар ишлаб чиқариш ҳажми 10,2 % га ошган

Тошкент, Ўзбекистон — Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида йирик корхоналар томонидан 2 056 тонна алюминий симлар ишлаб чиқарилган.

Алюминий симлар ишлаб чиқариш ҳажми 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 10,2 % га ошган.

Алюминий симлар ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилларда қуйидагича:

2022 йилда – 1 229,8 тонна;

2023 йилда – 1 866,2 тонна;

2024 йилда – 2 056 тоннани ташкил этган.