Тошкент, Ўзбекистон — Инфратузилмавий ривожланиш соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Вьетнам компаниялари мутахассисларининг мамлакатимиз ҳудудларига ташрифини ташкил этди.
Республика вилоятларига амалга оширилган ташриф давомида истиқболли локациялар ўрганилди ҳамда инновацион ечимлар ва етакчи хорижий тажрибани жалб қилган ҳолда инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф якунлари бўйича тегишли битим ва шартномалар имзолашга ҳамда Ўзбекистонда хорижий компанияларнинг ваколатхоналарини очишга келишилди.