Тошкент, Ўзбекистон — Сўнгги йилларда Ўзбекистон халқаро бизнес учун жозибадор манзилга айланиб бормоқда ва шу ҳафтада Европанинг етакчи премиум эркак ва аёллар кийим брендларидан бирининг ташрифи бунинг ёрқин тасдиғидир. GUZ partners лойиҳаси доирасида ва Gesamtmasche ҳамкорлигида ARTIFEX CO.Ltd компанияси вакили Волф-Дитер Ланг Ўзбекистонга маҳаллий тўқимачилик корхоналари фаолияти билан танишиш ва ҳамкорлик имкониятларини баҳолаш мақсадида келди.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси кўмагида эркаклар ва аёллар кийимлари ишлаб чиқарувчи 15 дан ортиқ йирик корхоналарга ташриф уюштирилди. Ташриф чоғида Европа компанияси вакили “IDEAL”, “Molto Caldo”, “ADIM”, “FAZMAN” kabi brendlar “Mustang Textile”, “Sadokat Sanoat Service”, “Yozvon Textile”, “Amira Textile”каби ишлаб чиқарувчилар иш жараёни билан яқиндан танишди.
“Artifex” бренди вакили Ўзбекистон компанияларининг юксак салоҳиятини қайд этиб, узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдорлигини билдирди. Ҳамкорликнинг турли жиҳатлари, жумладан, қўшма лойиҳалар, технологиялар алмашинуви ва янги дизайн ишланмалари муҳокама қилинди. Ушбу бренд маҳаллий тўқимачилик маҳсулотлари экспорт салоҳиятини кенгайтириш учун Ўзбекистон компанияларига узоқ муддатли буюртмалар бериш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Ушбу ташаббус мода ишлаб чиқариш маркази сифатида Ўзбекистонга қизиқиш ортиб бораётганини таъкидлайди ва ҳамкорлик учун янги марраларни очади. Ушбу ҳамкорлик натижасида ҳам ички, ҳам халқаро бозорларда талабга эга ноёб коллекциялар яратилиши кутилмоқда.
Бундай етакчи брендларнинг Ўзбекистонга ташрифи тўқимачилик саноатидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Бу борадаги бой салоҳияти ва анъаналарига эга Ўзбекистон ўз бизнесини янги бозорларда кенгайтиришга интилаётган хорижий компаниялар учун ишончли ҳамкорга айланиши мумкин.