Тошкент, Ўзбекистон — Шу йилнинг 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Америка-Ўзбекистон савдо палатаси (AUCC) раиси Керолин Лемм билан учрашди.
Асосий эътибор савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, Америка инвестицияларини жалб қилиш, жорий йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида AUCC таркибига кирувчи компаниялар ҳамда Ўзбекистон ва АҚШнинг йирик бизнес вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказиш масалаларига қаратилди.
Томонлар Америка-Ўзбекистон савдо палатаси билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш икки томонлама савдо алоқаларини кенгайтириш, Ўзбекистон бозорига янги инвесторларни жалб этиш ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилишига ишонч билдирди.