in

ИССВ ва Халқаро молия корпорацияси (IFC) ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзолангани

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) ва Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (IFC) ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзолангани Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлигини мустаҳкамлаш йўлида яна бир муҳим қадам бўлди.

Ушбу муҳим келишув мамлакат инновацион иқтисодиёти ўсишининг асосий омили бўлган муқобил инвестицияларни рағбатлантириш ва ривожлантириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий базани фаол такомиллаштиришга қаратилган.

Шартномага кўра, IFC ИССВга муқобил инвестициялар соҳасида илғор қонунчиликни ишлаб чиқишда техник ёрдам кўрсатади. Лойиҳа инвесторлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, молиялаштиришни жалб қилиш учун шароитларни кенгайтириш ва бизнеснинг янги имкониятларини очишга қаратилган.

Конструктив тарзда ўтган учрашувда томонлар иқтисодий қонун ҳужжатлари тўпламини, жумладан, инвестициялар ва махсус иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасидаги ишлар боришига ҳам эътибор қаратдилар, уларнинг ишбилармонлик муҳитини яхшилашдаги муҳим аҳамиятини таъкидладилар.

Миллий экспертизани шакллантириш ва янги инвестиция воситаларини самарали тартибга солиш учун зарур бўлган институционал тузилмани шакллантиришда IFC кўмаги муҳимлиги қайд этилди. IFC экспертларининг бўлажак ташрифи ушбу ҳамкорликни янада чуқурлаштиради ва ислоҳотларнинг амалий жиҳатларини ишлаб чиқишга имкон беради.

Бундан ташқари, томонлар июнь ойида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форумини (TIIF-2025) муҳокама қилдилар. Форум Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳиятини, шунингдек, мамлакат ҳудудларида истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришни кенгайтиришнинг стратегик имкониятларини намойиш этишнинг муҳим майдонга айланиши кутилмоқда.

Бугун имзоланган келишув Ўзбекистон ва IFC ўртасидаги барқарор иқтисодий ривожланиш ва фаровонликка эришишга қаратилган самарали ҳамкорликнинг янги саҳифасини очади.Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) ва Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (IFC) ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзолангани Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлигини мустаҳкамлаш йўлида яна бир муҳим қадам бўлди.

Ушбу муҳим келишув мамлакат инновацион иқтисодиёти ўсишининг асосий омили бўлган муқобил инвестицияларни рағбатлантириш ва ривожлантириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий базани фаол такомиллаштиришга қаратилган.

Шартномага кўра, IFC ИССВга муқобил инвестициялар соҳасида илғор қонунчиликни ишлаб чиқишда техник ёрдам кўрсатади. Лойиҳа инвесторлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, молиялаштиришни жалб қилиш учун шароитларни кенгайтириш ва бизнеснинг янги имкониятларини очишга қаратилган.

Конструктив тарзда ўтган учрашувда томонлар иқтисодий қонун ҳужжатлари тўпламини, жумладан, инвестициялар ва махсус иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасидаги ишлар боришига ҳам эътибор қаратдилар, уларнинг ишбилармонлик муҳитини яхшилашдаги муҳим аҳамиятини таъкидладилар.

Миллий экспертизани шакллантириш ва янги инвестиция воситаларини самарали тартибга солиш учун зарур бўлган институционал тузилмани шакллантиришда IFC кўмаги муҳимлиги қайд этилди. ИФС экспертларининг бўлажак ташрифи ушбу ҳамкорликни янада чуқурлаштиради ва ислоҳотларнинг амалий жиҳатларини ишлаб чиқишга имкон беради.

Бундан ташқари, томонлар июнь ойида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форумини (TIIF-2025) муҳокама қилдилар. Форум Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳиятини, шунингдек, мамлакат ҳудудларида истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришни кенгайтиришнинг стратегик имкониятларини намойиш этишнинг муҳим майдонга айланиши кутилмоқда.

Бугун имзоланган келишув Ўзбекистон ва IFC ўртасидаги барқарор иқтисодий ривожланиш ва фаровонликка эришишга қаратилган самарали ҳамкорликнинг янги саҳифасини очади.