in

Иқтисодиёт ва молия вазирига янги ўринбосарлар тайинлангани хабар қилинмоқда

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида кадрлар ўзгариши содир бўлди.

Абидхаджаев Умид Кутпитдинович иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар у Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори эди.

Умурзаков Илҳом Ўринбоевич иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш департаменти раҳбари эди.

Ҳайдаров Абдулазиз Абдулахадович Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бунга қадар у иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари эди.

Атаджанов Муродбек Бекберганович Пенсия жамғармаси директори этиб тайинланди. Бунга қадар у Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси эди.