in

Йирик корхоналар 2 миллион тонна цемент ишлаб чиқарди

Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йилнинг биринчи икки ойида Ўзбекистондаги йирик корхоналар 2 миллион тонна цемент ишлаб чиқарди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Мамлакатда цемент ишлаб чиқариш суръатлари барқарор ўсишни намоён этмоқда. 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 890,6 минг тонна цемент ишлаб чиқарилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 1,35 миллион тоннага етган.

2025 йилда эса ишлаб чиқариш ҳажми 2 миллион тоннага етди.