in

Лазиз Kудратов Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси билан иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йилнинг 3 март куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Франция Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аурелия Бушез билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган икки томонлама ҳамкорликнинг асосий масалалари муҳокама қилинди.

Икки томонлама ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши мумкин бўлган истиқболли ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.