in

«Навоиязот» ва GIZ зарарли газ чиқиндиларини камайтириш лойиҳаси устида ишламоқда

Тошкент, Ўзбекистон — «Навоиязот» акциядорлик жамияти вакиллари Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) вакиллари, “Нитрат кислотаси ташламалари билан боғлиқ иқлим ўзгаришига қарши курашиш гуруҳи (NACAG)” мутахассислари билан учрашдилар.

Мулоқотда 25-сонли нитрат кислотаси ишлаб чиқариш цехидан атмосферага чиқадиган азот (I) оксиди миқдорини кескин камайтиришга қаратилган лойиҳани амалга ошириш ҳамда уни молиялаштириш масаласи муҳокама этилди.

Хорижлик мутахассислар нитрат кислотасини ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб, бундай ҳамкорлик чиқинди газлар миқдорини камайтириш орқали экологик муҳитни яхшилашга хизмат қилишини таъкидладилар.