Тошкент, Ўзбекистон — 29 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Озарбайжоннинг “Agro Dairy” ва «Milla» компаниялари раҳбарлари билан учрашди.
Учрашувда қишлоқ хўжалиги саноати соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва сут маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар муҳокама қилинган йўналишлар бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар ҳамда Ўзбекистонда ўз бренди остида маҳсулотлар етказиб бериш ҳамда сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
“Agro Dairy” компанияси Озарбайжоннинг етакчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси бўлиб, деҳқончилик ва чорвачилик йўналишларида илғор технологияларни жорий этиб келади. «Milla» эса минтақадаги энг йирик сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлиб, экспорт бозорларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратади.