Тошкент, Ўзбекистон — Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари М. Омаров Хитойнинг Zhongtong Bus Holdings Co., Ltd компанияси, CIB банки ва SINOSURE суғурта компанияси вакиллари билан видеоконференция ўтказди.
Музокаралар чоғида Олмалиқ, Термиз ва Тошкент шаҳарлари учун замонавий автобуслар етказиб беришни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Олмалиқ шаҳрига 83 та замонавий автобус етказиб бериш режалаштирилган. Ушбу транспорт воситалари "OLMALIQ TRANS SERVICE" МЧЖ эҳтиёжлари учун ажратилади ва шаҳарда йўловчи ташиш сифатини оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, бошқа ҳудудлар учун автобус харидини соддалаштириш мақсадида лизинг ва кредит шартларини енгиллаштириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.