Тошкент, Ўзбекистон — 2024 йилда Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 18 триллион сўм умумий қийматдаги 96 концентрация битими кўриб чиқилиб, тасдиқланди.
Ушбу сумманинг 3 триллиондан ортиғи (17%) хорижий инвесторлар иштирокидаги битимларга тўғри келди.
Компаниялар мулкчилик тузилмаси ва назоратини ўзгартириш доирасида 139 та ариза кўриб чиқилди. Шундан, 31 таси қўшилиш ва ютиб олиш битимларига, 108 таси йирик улушлар ёки акциялар пакетини сотиб олишни келишишга тааллуқли бўлди.
Кўриб чиқилган аризалардан 96 та битим тасдиқланди, 37 та ҳолатда келишув талаб қилинмади, ва 6 та ариза рад этилди.
Битимларнинг энг кўпи қуйидаги соҳаларда қайд этилди: Савдо ва хизмат кўрсатиш — 22 та битим, Қурилиш — 15 та битим, IT соҳа — 9 та битим, Энергетика — 7 та битим, Саноат — 6 та битим.