in

Россия Савдо ваколатхонаси ва BMB Holding агросаноат ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича келишувга эришди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистондаги Россия Федерацияси Савдо ваколатхонасида BMB Holding раҳбарияти билан  учрашув бўлиб ўтди. Унда агросаноат соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Савдо ваколатхонаси матбуот хизмати маълумотига кўра, муҳокамадаги асосий мавзулардан бири – ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларини Россиянинг Сибир ва Узоқ Шарқ минтақаларига етказиб бериш ҳажмини ошириш бўлди.

Шу билан бирга, Россия озиқ-овқат маҳсулотларининг Ўзбекистонга экспортини кенгайтириш ва бу жараёнда BMB Holding’нинг роли масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Россия Савдо ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Игорь Камынин икки давлат ўртасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга қаратилган холдинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Айни пайтда BMB Holding таркибига 31 та корхона кириб, уларнинг 4 таси қўшма ва 27 таси тўлиқ шўъба корхоналар ҳисобланади.