in

Тошкентда Ўзбекистон ва Cerberus Frontier янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Cerberus Frontier (АҚШ) компанияси бошқарувчи директори Михаил Нибладзе ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар энергетика, кимё, металлургия саноати ва АКТ соҳаларида янги истиқболли инвестиция лойиҳалари юзасидан фикр алмашдилар.

Cerberus Frontier раҳбарияти Ўзбекистонда яратилган инвестиция муҳитининг амалий ва қонунчилик жиҳатларини юқори баҳолади ва Ўзбекистон бозорида, жумладан, маҳаллий алоқа операторлари билан ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини билдирди.

Cerberus Frontier компанияси 2011 йилда ташкил этилган. Компания Осиё, Яқин Шарқ ва Африканинг тез ривожланаётган мамлакатларига сармоя киритади. Дунёнинг 6 та давлатида ваколатхоналари мавжуд. Компаниянинг бош қароргоҳи Нью-Йорк штатида жойлашган. Бошқарув остидаги активлар – 60 миллиард доллар.