in

Тошкентда Ўзбекистон – Словакия бизнес форуми ўз ишини бошлади

Тошкент, Ўзбекистон — 9 июнь куни Тошкент шаҳрида Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицо расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон – Словакия бизнес-форуми ўз ишини бошлади.

Форум Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйишга қаратилган.

Тадбирда Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Форум доирасида Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти, истиқболли соҳалар ва хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида тақдимотлар ўтказилмоқда. Шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида B2B учрашувлар ташкил этилиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.