in

Тошкентда 130 мингдан ортиқ контрабанда сигаретлар йўқ қилинди

Тошкент, Ўзбекистон — 6 март куни Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 132 180 дона ноқонуний айланмадан олинган тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди.

Тадбир Давлат божхона қўмитаси томонидан Мажбурий ижро бюроси ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ташкил этилди.

Ушбу сигаретлар тўққизта контрабанда ҳолати аниқланганидан сўнг мусодара қилинган. Хусусан, "Тошкент-АЭРО" махсус божхона мажмуаси ходимлари контрабанда йўли билан олиб кирилган 76 500 пачка Milano сигаретини ушлаб қолди. Аниқланишича, фуқаро Б.К. ушбу маҳсулотларни ноқонуний сақлаб, сотишга уринган. Фуқаро Б.К. Жиноят кодексининг 186-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, 7 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

"Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили" муносабати билан контрабанда маҳсулотларини йўқ қилиш жараёни экологик зарарни камайтириш чоралари асосида ўтказилди.

Шу мақсадда:

Тамаки маҳсулотларининг қағоз қутилари ажратилди ва қайта ишлаш учун тадбиркорларга топширилди.

Сигаретларнинг ўзи ва полиэтилен материаллари махсус ёқиш печларида утилизация қилинди.