in

"Тошкент-Мадрид" йўналишидаги тўғридан-тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилди

Тошкент, Ўзбекистон — "Uzbekistan Airways" миллий авиакомпанияси "Тошкент-Мадрид" йўналишидаги тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга оширишни бошлади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ҳаво қатновларининг очилиш маросими Адольфо Суарес номидаги Мадрид-Барахас аэропортининг 1-терминалида бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов ва авиакомпания мутасаддилари иштирок этди.

Тошкент ва Мадрид ўртасидаги парвозлар саккиз соатни ташкил қилади. Янги йўналиш "Uzbekistan Airways" миллий авиакомпанияси тармоғидаги энг узун масофалардан бирига айланди. Парвозлар ҳафтада бир марта – душанба куни амалга оширилади.

Ушбу ҳаво қатновлари Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги маданий алмашинув, туризмни ривожлантириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик учун қўшимча имкониятлар очиши кутиляпти.

"Тошкент-Мадрид" тўғридан-тўғри авиарейсининг очилиши сайёҳлик агентликлари ва бизнес вакиллари томонидан ҳам ижобий баҳоланди. Уларга кўра, энди Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги қатновлар тезлашади ва логистика анча соддалашади.