in

Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 11 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг март ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 11 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*. Шундай қилиб, карамнинг нархи 31,4 фоиз, бодрингнинг нархи 19,8 фоиз, кунгабоқар ёғининг нархи 9,7 фоиз, мол гўштининг (филе) нархи 8,3 фоиз пасайган.

4 номдаги маҳсулотларнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган. Булар:
гуруч, макарон, банан ва шакар.

6 номдаги маҳсулотлар нархи ошган. Нархининг ошиши бўйича лавлаги етакчи бўлди. Бу эса мавсумий омил билан боғлиқ. 

*таҳлил 6-март ва 8-феврал кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.