Тошкент, Ўзбекистон — Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Германиянинг «Rhenus Group» компанияси бошқарув гуруҳининг лойиҳалар бўйича махсус ваколатли вакили Хайнрих Керстгенс бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.
Учрашувда компания билан ҳамкорликда интермодал транспорт тармоқларини ривожлантириш, хусусан, Андижон вилоятида замонавий юк терминали қурилиши лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.
Шунингдек, томонлар Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида трансчегаравий юк ташувларини ривожлантириш, Андижон логистика маркази терминалини Қашғар – Жалолобод – Ўш янги темир йўл линияси лойиҳасига улаш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашди.