in

Туркиянинг етакчи чинни ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 6 декабр куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Туркиянинг етакчи компаниялари – Güral Porselen ва Porland Porselen вакиллари билан учрашди.

Güral Porselen – 1989 йилда ташкил этилган компания Туркиядаги чинни идишлар ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялардан бири бўлиб, анъанавий ҳунармандчилик билимларини замонавий ишлаб чиқариш технологиялари билан уйғунлаштиради.

Porland Porselen – 1976 йилда ташкил этилган компания ҳар йили 70 миллион донадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқаради va Туркиядаги етакчи чинни идиш-товоқ ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиб, ўз маҳсулотларини 40 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилади.

Учрашувда чинни буюмлар ишлаб чиқариш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилиниб, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, илғор технологиялар алмашинуви, ички va халқаро бозорларга маҳсулот турларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Туркия компаниялари делегацияси хомашё конлари билан танишди va Ўзбекистондаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан учрашувлар ўтказди, бу эса қўшма лойиҳалар яратиш имкониятларини атрофлича ўрганиш имконини берди.

Музокаралар давомида эришилган келишувлар чинни буюмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, маҳаллий маҳсулотларнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлигини оширишга қаратилган қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишда ишончли асос бўлиб хизмат қилади.