in

Халқаро автомобиль йўлининг реконструкция қилинган қисми фойдаланишга топширилди

Тошкент, Ўзбекистон — Халқаро аҳамиятга эга А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг Амударё тумани ҳудудидан ўтувчи, янгидан реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилаётган 15 километр қисмининг очилиш маросими ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этди.

Ўтказилган тадбир давомида йўл хўжалиги соҳаси ходимларига янги юк автотранспортлари ва махсус техникалар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Осиё тараққиёт банки томонидан Ўзбекистонда автомобиль йўлларини ривожлантириш учун 273,8 миллион доллар ажратилган бўлиб, унинг бир қисми А380 автомобиль йўлининг 87 километрлик қисмини (228-315 км) “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу" .

Ушбу участка Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи Европа йўналишидаги E-40 ва Осиёнинг АН-63 йўналишлари халқаро транспорт йўлагининг муҳим қисми ҳисобланади.