in

«Экспорт форсажи» Ўзбекистон компаниялари Россия бозорига кириш механизмларини ўрганмоқда

Тошкент, Ўзбекистон — Шу йилнинг 24-2- февраль кунлари Тошкентда «Экспорт форсажи» дастури бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг 40 га яқин юқори экспорт салоҳиятига эга тўқимачилик, электротехника, қурилиш, озиқ-овқат ва бошқа соҳалардаги маҳаллий корхоналари Россия бозорига кириш механизмларини ўргандилар.

Дастур Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги буюртмасига биноан Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг Бутунроссия ташқи савдо академияси томонидан амалга оширилди.

Тренинг доирасида экспорт стратегиясини белгилаб олиш, маркетплейслар ва чакана савдо тармоқлари билан ишлаш, сертификатлаш, қадоқлаш, маркировкалаш, логистика ва етказиб беришни ташкил этиш талаблари кўриб чиқилди.