in

Январда қанча бензин ишлаб чиқарилган?

Тошкент, Ўзбекистон — Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда 99 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

2025 йилнинг январь ойида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

— Автомобиль бензини – 99 минг тонна

— Кўмир – 408,8 минг тонна

— Нефть – 55,1 минг тонна

— Газ конденсати – 101 минг тонна

— Автобус – 17 дона

— Юк автомобиллари – 152 дона

— Автомобиль двигателлари – 7 795 дона

— Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 14 968 дона