Тошкент, Ўзбекистон — 11 декабрь куни «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда «Манагемент Сертифисатион» халқаро сертификатлаштириш ташкилоти вакиллари ўртасида навбатдаги тадбир бўлиб ўтди.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Фаррух Нуруллаев тадбир иштирокчиларини жамиятимизда «Коррупцияга қарши кураш бошқарув тизими» бўйича олиб борилаётган ишлар, бу борада, эришилган ютуқларга қисқача тўхталиб ўтди.
Учрашув доирасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖга «Коррупцияга қарши кураш бошқарув тизими» бўйича ИСО 37001:2016 миллий мувофиқлик ҳамда халқаро сертификатларни топширишга бағишланган маросим ўтказилди.
Айтиш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасидаги изчил ислоҳотлар янги босқичга чиқди.
Бу борада, иқтисодий соҳанинг барча тармоқлари доирасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар томонидан халқаро стандартларга мос равишда ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда.
Маълумки, 2021 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6013-сонли Фармони ҳамда ИСО 37001:2016 «Коррупцияга қарши кураш бошқарув тизими.
Фойдаланиш бўйича кўрсатма ва талаблар» халқаро стандартини жорий қилиш ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ фаолияти «Серт Интернатионал» МЧЖ халқаро сертификатлаштириш органи томонидан тегишли аудитдан ўтказилиб, натижада ИСО 37001:2016 бўйича миллий мувофиқлик ва халқаро сертификатлар қўлга киритилган эди.
Орадан 3 йил ўтиб, 2024 йил ноябрь ойида «Манагемент Сертифисатион» халқаро сертификатлаштириш ташкилоти томонидан навбатдаги аудит ўтказилди ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ИСО 37001:2016 «Коррупцияга қарши кураш бошқарув тизими» бўйича миллий мувофиқлик ва халқаро сертификатларни қайтадан қўлга киритди.