in

Ўзбекистонга 33 378 тонна чой импорт қилинди

Тошкент, Ўзбекистон — Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 12 ойи давомида Ўзбекистонга 33 378 тонна чой импорт қилинди. Умумий қиймат 50,6 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Асосий етказиб берувчи мамлакатлар — Хитой, Кения, Эрон, Ҳиндистон ва Россия.

2024 йилда Ўзбекистонга энг кўп чой етказиб берган давлатлар:

Хитой — 26 806 тонна
Кения — 1 651 тонна
Эрон — 1 271 тонна
Ҳиндистон — 965 тонна
Россия — 578 тонна
Бошқа давлатлар — 2 107 тонна
Импортнинг энг катта улуши Хитойга тўғри келди, бу жами ҳажмнинг 80% дан ортиғини ташкил этади. Бу Ўзбекистонда хитой чойига бўлган барқарор талаб мавжудлигини тасдиқлайди.