in

Ўзбекистонда автомобилизация даражаси 100 хонадонга 58 машинага етди

Тошкент, Ўзбекистон — 2024 йилда Ўзбекистонда ҳар 100 та хонадонга ўртача 58 та енгил автомобил тўғри келмоқда, деб хабар беради Миллий статистика қўмитаси.

Бу кўрсаткич мамлакатда автомобилизация даражаси барқарор ўсиб бораётганини тасдиқлайди.

Хусусан, 2020 йилда бу рақам 49 та автомобилни ташкил қилган, 2015 йилда — 42 та, 2010 йилда эса 21 та автомобилдан ошмаган. Бу эса сўнгги ўн йилликларда аҳолининг енгил автомобиллар билан таъминланиш даражаси сезиларли равишда ошганини кўрсатади.