Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонда бозорлар бошқарувида давлат иштирокини мажбурий белгилайдиган меъёр бекор қилинади.
Бу масала 27 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган давлат мулкини хусусийлаштиришга бағишланган йиғилишда муҳокама қилинди.
Йиғилишда айтилишича, ҳозирги пайтда 537 та бозор ва савдо мажмуасида хокимликлар камида 51 фоиз улушга эга.
Бу меъёрни бекор қилиш хусусий секторнинг ривожланишига туртки бериш, савдо соҳасига инвестицияларни жалб этиш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда бозорда рақобатни кучайтиришга хизмат қилади.