in

Ўзбекистонда каучук ва пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 17,8 трлн сўмга етди

Тошкент, Ўзбекистон — 2024 йилда Ўзбекистонда каучук ва пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 17,8 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Ушбу кўрсаткич сўнгги йилларда барқарор ўсишни намоён этмоқда. 2020 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 7 трлн сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йилда 8,5 трлн сўмга, 2022 йилда 9,3 трлн сўмга, 2023 йилда эса 11,1 трлн сўмга етган.

2024 йилда эса сезиларли ўсиш кузатилмоқда, бу эса соҳанинг жадал ривожланаётганидан далолат беради.