Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 723 та эмитент мавжуд бўлиб, улардан 688 таси акция, 42 таси эса облигация чиқарган. Бу ҳақда Миллий истиқболли лойиҳалар агентлиги хабар берди.
Жами 2 323 та қимматли қоғозлар чиқарилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 216,64 трлн сўмга етган.
2024 йил давомида 208 та янги қимматли қоғозлар чиқарилиб, уларнинг қиймати 29,89 трлн сўмни ташкил этган.
Шу билан бирга, ягона давлат реестридан 3,26 трлн сўмлик қимматли қоғозлар чиқариб ташланган.