in

Ўзбекистонда фармацевтика соҳаси учун PharmaNext дастури ишга туширилди

Тошкент, Ўзбекистон — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мамлакатда биотехнология ва фармацевтика соҳаларида инновацион лойиҳаларни шакллантиришга қаратилган 8 ҳафталик кенг кўламли “PharmaNext” дастурини ишга туширилишини эълон қилди.

“PharmaNext” дастури ўзининг ноёблиги билан ажралиб туради – у бир вақтнинг ўзида ҳам институционал базани, ҳам аниқ технологик лойиҳаларни ривожлантиради.

1-Йўналиш: Тизимлаштириш ва институционал етакчилик (Илмий тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари учун).

Бу йўналиш илмий тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари раҳбарлари ҳамда илмий марказлар директорлари учун мўлжалланган. Мақсад – ташкилотлар доирасида инновацион лойиҳаларни бошқаришнинг ички, бозорга йўналтирилган тизимини яратиш.

Асосий натижалар:

Комплайенс — GLP/GCP/GMP талаблари ва SaMD стандартларини жорий этиш.

Технология трансфери — маҳаллий CMO аутсорсинги учун технологияларни самарали топширишга мўлжалланган SOW шаблонини ишлаб чиқиш.

Стратегия — 2026–2030 йиллар учун инновацион йўл харитасини тайёрлаб, мақсадли молиялаштиришни жалб этиш.

2-Йўналиш: Маҳсулот яратиш ва тижоратлаштириш (Стартаплар ва олимлар учун).

Бу йўналиш лойиҳаларни амалий босқичга олиб чиқишга – ғоядан тайёр прототип ёки концепция исботига (PoC) қадар етказишга қаратилган.

Асосий имкониятлар:

PoC / MVP — иштирокчилар 8 ҳафта мобайнида ишчи прототип яратиш ёки асосланган илмий маълумотлар (PoC) устида ишлаш имкониятига эга бўладилар.

Инвестиция қадоқлаш — лойиҳалар клиникагача бўлган тадқиқотлар (KOT) ёки MVPни кенгайтиришнинг ҳақиқий қийматини баҳолайди.

“PharmaNext” дастури илмий салоҳиятни амалий натижаларга айлантириш, фармацевтика ва биотехнология соҳаларида янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.