Тошкент, Ўзбекистон — 2024 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида 15 450 та корхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Статистика агентлиги хабар берди.
Хорижий компаниялар орасида энг кўп корхоналар Россия (3 076), Хитой (2 372) ва Туркия (1 922) иштирокида ташкил этилган.
Шунингдек, Қозоғистон капитали иштирокидаги корхоналар сони 1 098 тани, Жанубий Кореяники 690 тани, АҚШ капитали эса 312 тани ташкил қилади.