Тошкент, Ўзбекистон — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2025- йилнинг январь ойида йирик корхоналар томонидан 849,4 минг тонна цемент ишлаб чиқарилган.
Цемент ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35,3 % га ўсган.
Цемент ишлаб чиқариш динамикаси ўтган йилларнинг мос даврида қуйидагича:
2023- йилда – 259,2 минг тонна;
2024- йилда – 627,9 минг тонна;
2025- йилда – 849,4 минг тонна цемент ишлаб чиқарилган.