Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонда 2025 йил охирига қадар Аи-80 бензинидан фойдаланиш ва уни сотишни чеклаш режалаштирилмоқда. Бу билан аҳолини «сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи» билан таъминлаш кўзда тутилган.
Мазкур чоралар 30 январь куни Президент фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон-2030» Стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури доирасида қабул қилинган.
Шунингдек, йил охирига қадар республиканинг барча ҳудудларида иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналарда мазутдан ёқилғи сифатида фойдаланиш тўлиқ тақиқланади.
Мазутдан истисно сифатида авария ҳолатларида мумкин бўлади. Бу ҳолатлар Вазирлар Маҳкамаси билан келишилиши ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига хабар берилиши лозим.