Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ҳажми камайишда давом этмоқда.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йил январь ойида мамлакатда 3,87 млрд кубометр газ қазиб олинган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3% кам.
Шунингдек, нефть қазиб олиш 8,7% га камайиб, 55,1 минг тоннани ташкил этди.
Газ конденсати ишлаб чиқариш ҳам пасайиб, 101 минг тоннани ташкил қилди, бу 2024 йил январь ойига нисбатан 9,6% кам.
Шу билан бирга, кўмир саноатида ўсиш кузатилди — 2025 йил январь ойида 408,8 минг тонна кўмир қазиб олинди, бу ўтган йилга нисбатан 14,3% кўп.