in

Ўзбекистонда Toyota минтақавий ўқув маркази очилади

Тошкент, Ўзбекистон — 3 март куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов "Summit Motors Central Asia" бош директори Хироки Шукуя ва «Sumitomo» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Акира Ито билан учрашди.

Томонлар ҳамкорликда иш олиб бориш режаларини, жумладан, Тошкент шаҳрида Toyota автомобилларига сервис хизмат кўрсатиш учун мутахассисларни тайёрлаш бўйича «Toyota» минтақавий ўқув марказини ташкил этишни муҳокама қилди.

Бундан ташқари, мижозларга хизмат кўрсатиш учун марказлаштирилган омборхона ва техник-назорат марказини очиш ҳам режалаштирилди.

Summit Motors Central Asia – 2018 йилдан буён Toyotaнинг Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистондаги расмий дистрибютори ҳисобланади.