in

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида муҳим фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон — Вазир Лазиз Кудратов бошчилигидаги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги делегацияси АҚШда бўлиб, йирик компаниялар, корпорациялар ва саноат бирлашмалари раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказмоқда.

Ташриф дастурига мувофиқ, 7 апрель куни тоғ-кон саноати, меҳмонхона бизнеси ва озиқ-овқат саноати соҳасида фаолият юритувчи корхоналар билан учрашувлар ўтказилди.

Компанияларга самарали инвестиция таклифлари ва Ўзбекистонда бизнесни олиб бориш учун яратилган шарт-шароитлар тақдим этилди. Учрашилган компаниялар раҳбарлари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо бериб, Америка компанияларининг мамлакатимизда кўп йиллик тажрибага эга бўлган муваффақиятли фаолиятидан келиб чиқиб, ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашувлар якунлари бўйича фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланди ҳамда фойдали қазилма конларини қидириш ва қазиб олишга инвестициялар киритиш, юқори даражада майдалаш комплексларини (HPGR) қуриш, инновацион технологияларни жалб этиш ва муҳим хомашё учун қўшилган қиймат яратиш, ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Туризм соҳасида янги лойиҳалар – меҳмонхоналар қуришни амалга ошириш муддатлари ҳам келишиб олинди.

Эришилган келишувлар тегишли битимлар билан мустаҳкамланди. Ҳар бир лойиҳага масъул лойиҳа менежери тайинланди.

ИССВ делегацияси АҚШда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.