in

Ўзбекистон ва Германия савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов ҳамда Гисен Савдо-саноат палатаси бош директори Маттиас Ледер ўртасида учрашув ўтказилди.

"Hessischer Industrie- und Handelskammertag" (HIHK) 1872 йил ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 400 мингга яқин аъзолари мавжуд.

Учрашувда Ўзбекистон ҳамда Германия ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва товарайирбошлаш ҳажмини оширишга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Маттиас Ледер томонидан куни кеча Франкфурт шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Германия бизнес форуми юқори баҳоланиб, ушбу форум ўзаро манфаатли лойиҳа ва истиқболли режаларни амалга оширишга катта ҳисса қўшиши таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, учрашувда Маттиас Ледер Ўзбекистон ишбилармонларини Швейцариянинг Давос шаҳрида хар йили май ойида ўтказиладиган Халқаро иқтисодий форумга таклиф этди.

Музокаралар якуни бўйича, Гисен шаҳри тадбиркорлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида, икки давлат ишбилармон доира вакиллари билан биргаликда мазкур форумда иштирок этишга келишиб олинди.