in

Ўзбекистон ва Мўғулистон ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 7 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Мўғулистон савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш доирасида қатор тадбирлар ўтказилди.

Дастлаб икки давлат делегациялари раҳбарларининг: Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Мўғулистон томонидан Давлат Буюк Хурали аъзоси, Ҳукумат аъзоси, Бош вазир ўринбосари Саинбуян Амарсаиханларнинг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Мўғулистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 1-йиғилиши доирасида музокараларни давом эттирдилар. Лойиҳаларнинг ҳар бир босқичи атрофлича таҳлил қилиниб, уларни муваффақиятли амалга оширишни жадаллаштириш бўйича самарали ечимлар ишлаб чиқилди.

Тадбирлар дастури икки мамлакатнинг 150 дан ортиқ йирик компаниялари раҳбарлари иштирокидаги бизнес-форум ва ишбилармонлар кенгашининг таъсис йиғилиши билан давом этди.

Унда тоғ-конь саноати, қишлоқ хўжалиги, туризм, энергетика ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича аниқ инвестиция ташаббуслари ва лойиҳалари тақдим этилди.