Тошкент, Ўзбекистон — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева Филиппин давлатининг Ўзбекистондаги элчиси Роберто Манало билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистонда турли соҳаларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Филиппин фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Филиппиннинг бу борадаги бой тажрибасига таянган ҳолда меҳнат миграцияси ва касб-ҳунар таълими соҳасида ҳам ўзаро тажриба алмашдилар.