in

Ўзбекистон ва Қирғизистон транспорт соҳасида ҳамкорлик қилиш ва янги темир йўл қурилишини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон — Транспорт вазири Илҳом Махкамов Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дуйшонкул Чотонов билан учрашди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган автомобиль ҳамда темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати муҳокама этилди.

Хусусан, томонлар Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси ҳамда мазкур йўл қуриб битказилгунга қадар, Қашғар – Иркештом – Ўш мультимодал йўлаги орқали юк ташувларини ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашди.