in

Ўзбекистон ва Crimson Logic божхона жараёнларини рақамлаштириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон — Сингапурга ташриф доирасида Божхона қўмитаси делегацияси “Crimson Logic” компанияси Бош директори Лоуренс билан учрашув ўтказишди

Ташқи савдо ва божхона жараёнларини рақамлаштириш бўйича энг илғор тажрибага эга мазкур компания вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш муҳокамалар марказида бўлди. 

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон божхона хизмати сўнгги йилларда рақамлаштириш ва модернизация йўналишида инқилобий ўзгаришларни амалга оширди.

Давлатимиз Раҳбари томонидан янада такомиллаштириш ва рақамлаштиришга оид қўйилаётган вазифалардан келиб чиқилса, олдинда ҳали қилинадиган ишлар кўп. 

Таъкидланганидек, чинакам “ақлли божхона”ни яратиш учун орттирилган тажрибани хорижий тажрибалар билан чуқур уйғунлаштириш ва янада бойитиш зарурати мавжуд. Чунки, замон шиддат билан ўзгариб бормоқда.

Учрашувда компаниянинг генератив сунъий интеллект, BIG DATA, хавфларни бошқариш йўналашларидаги тажрибасини ўрганиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ҳозирда Ўзбекистон божхона органларига тадбиқ қилинган 30 дан зиёд ахборот тизимларини ушбу компания вакиллари иштирокида кўриб чиқиб, такомиллаштиришга оид тавсияларини олиш таклифи илгари сурилди. Шу мақсадда компаниянинг етук мутахассислари Ўзбекистонга таклиф қилинди.

Томонлар IT-мутахассислари ўртасида онлайн учрашувларни мунтазам йўлга қўйишга келишиб олишди.