in

Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йил 5-8 апрель кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Афғонистон Республикасида бўлиб турибди.

Делегация таркибига фармацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган йирик тадбиркорлар ҳамда компания вакиллари киритилган.

Ташрифнинг илк кунида делегация Кобул шаҳрига етиб келди ва Афғонистоннинг етакчи тадбиркорлари ҳамда бизнес доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Музокараларда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, савдо айланмасини ошириш ва инвестиция муҳитини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, фармацевтика соҳаси бўйича қуйидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди:

Афғонистон бозорида фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиблари;

Дори-дармон воситаларини реклама қилиш қоидалари ва ҳуқуқий асослари;

Aфғонистон ҳудудида маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятлари.