Тошкент, Ўзбекистон — “Makkah Halal Forum” кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Д.Курбанов бошчилигидаги делегация Озарбайжон тадбиркорлар миллий конфедерацияси (ASK) раиси Мамед Мусаев билан музокаралар олиб борди.
Икки қардош мамлакат вакиллари ўртасидаги самимий мулоқот чоғида тадбиркорлик соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Мамед Мусаев Ўзбекистон миллий стендининг юқори савияда тайёрланганини таъкидлаб, унинг фаолиятини юқори баҳолади.
Томонлар савдо алоқаларини кенгайтириш, бизнес лойиҳаларини ҳамкорликда ривожлантириш ва тадбиркорлар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш бўйича йўналишларни белгилаб олишди.
Учрашув натижасида халол озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича тажриба алмашиш, рақамли технологиялар соҳасида тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш йўналишларида ҳамкорликни фаоллаштиришига келишиб олинди.