in

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси ФАО вакили ўринбосари билан учрашув ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон — 17 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва ФАО ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари, экологик барқарор лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро жамғармалар ва донор давлатларни жалб қилиш, барқарор ривожланиш ва модернизация масалаларига эътибор қаратилди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини диверсификация қилиш ва унинг биохилма-хиллигини сақлаш бўйича генбанкларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ташқи ишлар вазирлиги ушбу лойиҳаларни амалга оширишда ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқларни барқарор ривожлантириш ва мамлакат аҳолиси фаровонлигини ошириш соҳасидаги мақсадларга эришиш учун самарали ҳамкорликни давом эттиришда ФАОни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.