Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг январь-октабр ойларида 6 536 нафар жисмоний шахс ушбу дастурдан фойдаланиб, электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 10 млрд 563 млн сўм давлат бюджетидан субсидия олди, деб хабар беради Солиқ қўмитаси матбуот хизмати.
2023 йил 1 апрелдан “Қуёшли хонадон” дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган.
Дастур доирасида тўланган умумий маблағ 10,56 миллиард сўмни ташкил этди, ш 5,75 миллиард сўм август-октябр ойларига тўғри келади.
Тўловлар ҳажми бўйича Х вилояти пешқадамлик қилмоқда — 2,4 миллиард сўм, ундан кейин Қорақалпоғистон — 1,7 миллиард сўм ва Тошкент — 1,4 миллиард сўм.