Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Қувайт Давлатига амалий ташриф билан келди. Унга вазирлик департаменти бошлиғи Жамолиддин Бабаханов ҳам ҳамроҳлик қилмоқда.
Ташриф давомида қатор ҳамкор ташкилот вакиллари билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Жумладан, вазирлик департамент бошлиғи Жамолиддин Бабаханов “Ситй Ҳйпемаркет Соммерсиал” компанияси вакиллари Ражишвар Гоуд Беэмагонолла ва Абҳилаш Поттанколлй билан мулоқот олиб борди.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Қувайт бозорига экспорт қилиш имкониятлари, логистика масалалари ва савдо ҳажмини оширишга қаратилган қўшма ташаббуслар ҳақида фикр алмашилди.
Мазкур учрашув икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.
“Ситй Ҳйпемаркет Соммерсиал” — Қувайтда фаолият юритувчи йирик савдо компанияларидан бири бўлиб, у озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва кенг истеъмол товарларини импорт, экспорт ҳамда улгуржи-савдоси билан шуғулланади.
Компания ўзининг кенг савдо тармоғи орқали Яқин Шарқ мамлакатларига турли маҳсулотларни етказиб беради.